Самарқандда «Ички туризм ярмаркаси» ўтказилди
Самарқанд шаҳридаги Султон Ҳованд Бека мақбарасида консервация ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилгандан сўнг яна сайёҳларни чорлади. Шу муносабат билан тадбир ҳамда “Ички туризм ярмаркаси” ташкил этилди.


Ярмаркада ички туризм соҳасида фаолият олиб бораётган туроператорлар, турагентликлар, меҳмонхоналар, хостеллар, меҳмон уйлари ҳамда туризмга оид бошқа хизмат кўрсатувчи субъектлар вакиллари қатнашди.


Ярмаркада иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов ҳамда вилоят прокурорининг ўринбосари С.Бозоров туризмни ривожлантириш вилоятимиз тарихини ўрганиш ва иқтисодиётимиз учун фойдали эканини таъкидлади.


Тадбир давомида туризм соҳаси вакиллари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги шартномалар имзолаш, шунингдек, республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркорлар билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг