Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро 60 минг доллар билан ушланди
Самарқанд тумани “Шалгамон” маҳалласида яшовчи 48 ёшли С.Д. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, 31 ёшли Д.А. уни, 38 ёшли дугонаси У.Н.,ни ҳамда 40 ёшли таниши Д.Ф.,ларни ноқонуний йўллар билан Мексика орқали АҚШ ҳудудига ўтказиб беришини айтиб, ҳар бири учун 20 минг АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 60 минг АҚШ доллар эвазига ушбу ҳаракатларни амалга ошириб беришини ваъда қилганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2022 йил 24 январь куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Университет хиёбони кўчасида жойлашган “Zilol Baxt” меҳмонхонаси олдида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.А. С.Д.,дан фирибгарлик йўли билан 60 минг АҚШ долларини қўлга киритган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг