Самарқандда “Cobalt” уриб кетган 3 ёшли бола ҳалок бўлди

16:56 02 Август 2024 Жамият
325 0

Фото: Telegram / Эркин Бозоров / Видео

Самарқанд вилоятида 3 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Манбага кўра, ЙТҲ 2024 йилнинг 24 июнь куни Ургут тумани Қуйи Алгар маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи И.Р. “Cobalt” машинасини “Тойлоқ-Ургут” автомобил йўлида Ургут йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлдан ўтаётган 2021 йилда туғилган Н.Н.ни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида болакай вафот этган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, Cobalt машинасининг рул бошқаруви ва ишчи тормоз тизими соз ҳолда бўлган. Шунингдек, вилоят ИИБ ЭКМ хулосасида ҳайдовчи машинани фавқулодда тормозлаб, тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисанинг олдини олиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги кўрсатилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан И.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер