Самарқандда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилоят ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида “Range Rover”, “Lacetti Optra” ва “Damas” машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 10 октябрь куни соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳар Зулфия маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. “Range Rover” ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва аввалига ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti Optra” автомобили орқасидан, кейин тўхтаб турган “Damas” автомобилига урилган.
Ҳодиса оқибатида “Lacetti Optra” ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг