Самарқандда 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошлаб юборилди

12:39 18 Апрель 2023 Иқтисодиёт
1749 0

Фото: Халқ сўзи

2022-2023 йил қиш мавсумидаги аномал совуқ ҳаво ҳарорати коммунал хизмати кўрсатиш тизими ходимларини жиддий синовдан ўтказди. Шу сабабли 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумига ҳозирлик тадбирлари ҳозирдан бошлаб юборилган.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни иситиш мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, айни кунларда филиалнинг шаҳар ва туманлар бўлимлари муҳандис-техник ходимлари томонидан табиий газ тармоқлари, ускуна ва қурилмалар тафтиш қилиниб, аниқланган муаммолар ўз вақтида ва сифатли бартараф этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида 12,5 км табиий газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 22,8 км янги газ қувурларини тортиш, 44 дона газ тақсимлаш қутиларини мукаммал таъмирлаш, 7 минг 942 дона газ тақсимлаш қутиларини тафтишдан ўтказиш, 689 км газ қувурларини босим остида зичликга синаш ва хаво босими ёрдамида тозалаш, 482,2 км ер ости газ қувурларини прибор усули ёрдамида холатини текшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Булардан кўзланган асосий мақсад, куз-қиш мавсуми давомида аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа обектларини бир маромда табиий газ билан таъминлашдан иборат.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер