Самарқандда 10 млрд. сўмга яқин моддий зарар келтирган шахс қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда электрон технологиялар ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 36 ёшли Э.М. ноқонуний йўллар билан жиноий бойлик орттириш мақсадида ўзига тегишли бўлган “Gold Brand Mebel” МЧЖ хўжалик ҳудудида ноқонуний “Майнинг” фермасини ташкил қилиб, шаҳар электр тармоқлари билан шартнома тузмасдан, 24 дона “BlackMiner L1”, 23 дона “AntMiner L7”, 5 дона ”Whatsminer M50” жами 52 та майнинг қурилмаларини шаҳар электр тармоқларига ноқонуний равишда улаб иш фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланиб, жами 52 та майнинг ”Майнинг-ферма” ташкил қилганлиги аниқланган.
“Майнинг-ферма” фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 9 миллиард 852 миллион 875.2 минг сўм жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланиб майнинг қурилмалари ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 192/11-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192/11-моддаси 2-қисми “а” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг