Самарқанда валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

11:49 23 Май 2024 Жамият
407 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Ж. ва Ж.С. фуқаро К.Б.дан жами 4 000 АҚШ долларини 49 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ғ. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер