Самарқанд вилояти прокурори Бош прокурорга ўринбосар бўлди
Фото: Бош прокуратура
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳатамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ адлия катта маслаҳатчиси Муродқосим Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг