Самарқанд вилояти маҳаллаларига 10 мингдан зиёд спорт анжомлари топширилди

19:25 26 Январь 2024 Жамият
626 0

Ёшларнинг оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ва “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўриши учун Самарқанд вилоятидаги 1126 та маҳаллага тўрт турдаги 10 мингдан зиёд спорт жиҳозларини топшириш маросими ўтказилди.

Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ўтган йилги мавсумларида самарқандлик ёшлар республикада пешқадам бўлганини эътироф этди ва ёшлар етакчиларига Президент совғаси — спорт анжомларини топширди.

1126 та маҳаллага 4504 дона гимнастика гардиши-(обрич) лар, 2252 дона футбол тўплари, 2252 дона волейбол тўпи, 2252 дона баскетбол тўпи ҳамда ҳар бир маҳалла етакчисига 4 тадан гимнастика гардиши ва 6 донадан турли спорт турлари учун коптоклар берилди.

— Бундай эътибор ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва улар орасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади, — дейди Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур маҳалласи ёшлар етакчиси Достон Шукруллаев. — Қолаверса, бизни ҳам ўз устимизда ишлашга, ёшларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш ва жорий йилги “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида фаол иштирок этишга ундайди.

Тадбирда мусобақаларнинг бу йилги мавсумида ҳам маҳаллалардан ҳақиқий иқтидор эгалари кашф этилишига тилак билдирилди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер