Самарқанд вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Арипов Тоҳир Тўлқунович Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 31 июль куни вилоят ҳокимлигида Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ва Самарқанд вилояти ҳокими в.б. Адиз Бобоев иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда ташкилий масала ҳам кўрилган.
Хусусан, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига кўра, Арипов Тоҳир Тўлқунович Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинган. Мазкур тайинловга қадар Тоҳир Арипов Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ҳайдаров Неъматилла Ибрагимович вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, йиғилишда Ички ишлар вазири Самарқандда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлаш, «Хавфсиз маҳалла», «Хавфсиз шаҳар» тамойилларини ҳаётга татбиқ этишда соҳа ходимлари олдида турган вазифаларни белгилаб берган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг