Самарқанд туғуруқхоналарида ўринлар сони кўпаяди

10:13 28 Март 2024 Жамият
361 0

Самарқанд вилоятидаги туғруқхоналарда жой ўринлари муаммо эканлиги аллақачон тизим ходимларини ўйлантириб келаётган муаммо бўлиб, унинг кўринишлари ижтимоий тармоқларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Шуни ҳисобга олган ҳолда 2027 йилгача вилоят туғуруқхоналарига босқичма-босқич 566 та ўрин ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда ҳудудда вилоят скрининг маркази, репродуктив саломатлик ҳамда перинатал марказ бирлаштирилган ҳолда Республика ихтисослаштирилган она ва бола илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Бу ерда оналар ҳамда гўдаклар саломатлигига комплекс тарзда ёндашув бўлиб, барча шароит битта манзилнинг ўзида амалга оширилиши аёлларга қулайликни кўзда тутади. Жорий этилган мазкур тизим шартига кўра, келгусида ушбу филиалда қўшимча бинолар қурилиб, шароит янада яхшиланишига эришилади. Шунингдек, ҳозирда вилоятнинг тўртта туманида минтақавий перинатал марказлар ташкил этилди.

— Кўпинча Самарқанд шаҳридаги туғуруқхоналарда қачон тўлиқ бепул хизмат кўрсатилади, деган савол билан мурожаат қилишади. Шу ўринда айтиш керакки, беморлар сони белгиланган лимитдан ошиб кетиши натижасида ажратилган дори воситалари ҳамма вақт ҳам барча даволанаётганларга етмаслиги мумкин, — дейди Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Жиянов. — Шу йилдан бошлаб тиббиёт муассасаларида жорий этилаётган тиббий суғурта тизими мазкур муаммога ечим бўла олади. Тизим тўлиқ амалиётга татбиқ этилгач, лимит тугади, деган баҳонага ўрин қолмайди, деб умид қиламиз.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер