Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" кўчаси қачон очилади?

07:07 10 Март 2020 Жамият
1207 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Афросиёб кўчасининг қурилиш ишлари чўзилиб кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мазкур кўча бўйича айни пайтда Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясида ўтказилаётган "Очиқ мулоқот" кўрсатувида ҳам аҳолидан мурожаат  келиб тушди.  Самарқанд шаҳар ҳокими ҳокими Бобурмирзо Облақулов мазкур масалага ойдинлик киритди.

— "Афросиёб" кўчасида канализация  тизими шу пайтгача  бўлмаган, — деди у жумладан. — Шу боис мазкур кўчада ҳам талабларга мос тарзда канализация  тизимини ўрнатиш ишларини олиб боряпмиз ва бу анча вақт талаб қилмоқда.  Тез кунларда режамиз тўлиқ амалга ошади ва "Афросиёб" кўчаси  замонавий қиёфага келтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер