Самарқанд шаҳрида яна 15 та мактаб ўқувчилари онлайн ўқитилади
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд шаҳридаги 15 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли ушбу мактабларда бугундан бошлаб 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказиладиган бўлди. Улар 8,10, 17, 29, 31, 36, 37, 45, 46, 50, 51, 55, 65, 69 ва 1-ИДУМлардир.
Эндиликда Самарқанд шаҳридаги 26 та мактабда болаларга таълим бериш тизими онлайн тартибда олиб борилади. Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир мактаб биноси тўлиқ дезинфекция қилиниб, 14 кундан сўнг, яъни ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижаларига қараб офлайн ўқиш тизимига ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин 12 ва 14-мактаб ўқувчилари онлайн тарзда ўқитилаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу мактабларда аниқланган беморлар даволанди ва айни пайтда муассасада таълим бериш тизими анъанавий тарзда олиб бориляпти, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг