Самарқанд шаҳрида қадимий артефакт топилгани ростми?
Фото: "Халқ сўзи"
Ижтимоий тармоқларда кеча, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги аэропорт яқинида “снос”га тушган ҳудудда қазиш ишлари вақтида қадимий тошлар топилгани ҳақида суратлар тарқалди.
Тармоқларда мазкур тошлар бўйича турли тахминлар илгари сурилмоқда. Тахминларга кўра бу тошлар Темурийлар даврига оид бўлиши мумкин. Айримлар эса булар 200 йиллик тарихга эгалигини айтишмоқда.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати тез орада ҳолатга ойдинлик киритилишини билдирди.
Ҳозирча мазкур хабарлар бўйича бирор бир расмий ташкилот аниқ маълумот эълон қилган эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг