Самарқанд шаҳрида ҳарбийлар болажонларга Янги йил совғалари улашмоқда

13:58 27 Декабрь 2019 Жамият
1522 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Абдулазиз Йўлдошев/Самарқанд. Самарқанд шаҳрида ҳарбийлар томонидан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Янги йил олди кўргазмали чиқишлар бошланди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Дастлаб аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. Йигитлик қасамёдининг мазмун-моҳиятини йиғилганларга саҳна кўриниши орқали намойиш этишди.

Вилоят мусиқали драма театри саҳнасида бўлиб ўтган тадбирда қўл жанги чиқишлари ва “Бир куни ҳарбий хизматда...” номли ҳарбий қатралар томошаси мухлислар ҳукмига ҳавола этилди. Шунингдек, тадбирда ҳарбийлар томонидан Янги йил сайлига ташриф буюрган болажонларга совғалар улашилди.

Ушбу кўнгилочар дастур 15 январь кунига қадар давом этади. Бу эса ўз навбатида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг байрам олди тадбирлари режасига кўра, бундай кўргазмали чиқишлар ҳафтада икки кун ва дам олиш кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер