Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари маъмурий чегара чизиғи навбатчи топографик хариталар асослари янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелдаги 299-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги Республика аэрогеодезия маркази томонидан Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари маъмурий чегара чизиғи навбатчи топографик хариталар асослари янгиланди.
Самарқанд вилояти билан чегарадош бўлган Қашқадарё ва Навоий вилояти ўртасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари бўйича тафовут ҳамда низоли ер участкаларни бартараф этиш муҳим масаладир.
Шу мақсадда Республика аэрогеодезия маркази хариталарга туширилган лойиҳа чегара чизиғи ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилиниб, келишиш ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг