«Самарқанд номи» кўргазмаси очилди

12:53 04 Март 2025 Жамият
253 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳридаги «Art Station» галереясида «Самарқанд номи» кўргазмаси бошланди. Ушбу кўргазма дунё бўйлаб тўпланган китоблар, бадиий плакатлар, мусиқий композициялар ва бошқа санъат асарлари орқали Самарқанднинг маданий ва тарихий қийматини ёритишга қаратилган.

Экспозициядан 50 га яқин экспонатлар ўрин олган бўлиб, улар орасида Самарқанд ҳақидаги ноёб китоблар, шаҳарнинг турли даврлардаги образини акс эттирувчи ижодий ишлар, Самарқанднинг мусиқий меросини ёритувчи асарлар бор.

Кўргазма Самарқандни нафақат тарихий шаҳар, балки маданият ва санъат маркази сифатида тасвирлайди. Ипак йўли чорраҳасида жойлашган бу шаҳар кўк сопол кошинлари, қадимий меъморий обидалари ва бой маданий қирралари билан меҳмонларни ўзига жалб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер