Самарқанд халқаро аэропортидан янги йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

22:29 20 Март 2021 Иқтисодиёт
1562 0

Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида авиакомпания Самарқанд шаҳридан янги маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2021 йилнинг 28 март санасидан эътиборан Самарқанддан қуйидаги йўналишларда парвозлар амалга оширилиши бошланади:

HY 049 Самарқанд – Урганч 11:50/13:05

HY 050 Урганч – Самарқанд 13:55/15:05

HY 087 Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55

HY 088 Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

HY 047 Самарқанд – Наманган 08:05/09:05

HY 048 Наманган – Самарқанд 09:55/11:00

«Ушбу йўналишларда авиачипта нархи 189 000 сўмдан бошланади.

Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales“ ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!» дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер