Самарқанд давлат университети Венгриянинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиради…
Шавкат Акрамов олган суратлар.
Самарқанд давлат университетига Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёжеф Рожа ташриф буюрди. Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида фан, таълим, маданий-маърифий соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Расмий учрашувдан сўнг СамДУ нинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи, талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди. Савол-жавоб тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Венгрияда ўқиш, тадқиқот олиб бориш, халқаро грант ва стипендияларга эга бўлиш бўйича батафсил маълумот берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг