Саломатликка доир дастурий иловалар самарадорлигини баҳоловчи платформа яратилди

10:55 12 Июнь 2023 Дунё
837 0

Америкалик экспертлар гуруҳи саломатлик учун мўлжалланган мобиль илова ва электрон мосламалар самарадорлигини баҳоловчи “Evidence Defined” платформасини яратди.

Ушбу янгилик шифохоналар ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларга рақамли сервис қанчалик мос эканлигини аниқлашда ёрдам беради.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, тиббиёт соҳасида рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш кенг оммалашган. Ҳозир савдода 300 мингдан ортиқ саломатликка доир дастурий иловалар, қўл ва бўйинга тақилувчи 300 дан ортиқ мосламалар мавжуд.

Улардан АҚШ фуқароларининг ярмидан кўпи соғлиғини назорат қилишда кенг фойдаланмоқда.

Аммо бундай мослама ва иловаларнинг сифати ҳар доим ҳам талаб даражасида эмас. Шу боис экспертлар гуруҳи бу борада 78 та тавсиялар тўпламини таҳлил қилиб, рақамли хизматларни баҳолаш бўйича қўлланма яратди.

Ҳар олти ойда янгиланиб турувчи мазкур платформа рақамли маҳсулотлар ва дастурий иловалар сифатини баҳолашда, аввало, унинг заиф томонларини кўрсатиб беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер