“Саломатлик” тиббий санитар ёрдам поезди яна хизмат сафарида

13:50 11 Июнь 2023 Жамият
1381 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун “Ўзбекистон темир йўллари”  акциядорлик жамияти ва  Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тошкентдан Қорақалпоғистон Республикасига навбатдаги саломатлик поезди жўнатилди.

Шу муносабат билан Тошкент Марказий темир йўл вокзалида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  соғлиқни сақлаш бошқармаси, Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди ҳамда Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда таъкидланганидек, 2001 йилда ташкил қилинган мазкур саломатлик поезди бугун  ўзининг 50 чи юбилей қатновини амалга ошираётган бўлиб, унда  20 нафар темир йўл соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Соғлом авлод учун халқаро хайрия фонди ҳамда Республика соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли бир қанча тиббиёт муассаларидан 100 нафарга яқин олий тоифали шифокорлар сафарга отланди.

Мазкур саломатлик поезди замонавий диагностика  асбоб ускуналари билан тўлиқ   жиҳозланган. 10 кун мобайнида мутахассислар Қорақалпоғистон Республикасининг  чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказадилар, шу билан бирга  уларга  тиббий маслаҳатлар бериб, бепул дори дармон тарқатадилар.

Маълумотларга кўра, жорий йил 15 апрелгача  мазкур саломатлик поезди мутахассислари томонидан Бухоро ҳудудининг “Бузаубай-Учқудук-II-Қизил-қудуқ-Мустақиллик-Кара-катта-Конимех Тинчлик-Аджибугут” бекатларида аҳолини ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, вақтида касалликларни олдини олиш мақсадида барча аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер