«Салар» оқова сув тозалаш иншооти фаолияти ўрганилди
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан «Салар» оқова сув тозалаш иншооти фаолияти жойида ўрганилди.
Ҳозирги кунда пойтахт аҳолисининг 94 фоизи марказлашган канализация тизими билан қамраб олинган бўлиб, шаҳарда 3 та асосий тозалаш иншооти мавжуд. Уларнинг умумий қуввати 1 715 минг м³/суткани ташкил этади.
«Салар» иншооти пойтахт канализация тизимининг энг муҳим объектларидан бири бўлиб, унинг лойиҳа қуввати 960 минг м³/сутка бўлиб, амалдаги иш юкламаси 860-900 минг м³/суткани ташкил этади. Иншоотнинг тозалаш самарадорлиги ҳозирги кунда 72 фоизни ташкил этмоқда.
Иншоотда оқова сувлар механик, биологик ва дезинфекция босқичлари орқали тозаланади. Тозалаш босқичлари оқова сувлар киришидан бошлаб сўнги чиқиш қисмигача тозалаш сифати доимий равишда махсус лабораторияда назорат қилинади ва амалдаги стандартлар асосида таъминланади. Бугунги кунда натрий гипохлорити билан зарарсизлантириш учун 62 та махсус ускуна фаолият кўрсатмоқда.
Тозалаш жараёнида ҳосил бўлган қуйқалар иншоот ҳудудидаги 35 та майдонда қайта ишланади.
Бундан ташқари, иншоот ҳудуди «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштирилган.
2026–2028 йилларга мўлжалланган модернизация дастури доирасида иншоотнинг қум тутгичлари реконструкция қилиниши, механик тароқлар ва насос агрегатлари янгиланиши, қабул қилиш бўлмасида ҳаво тозалаш ускуналари ўрнатилиши ҳамда қуйқани қайта ишловчи «Биорганик» ускунасини ишга тушириш режалаштирилган.
Таъкидланганидек,2026-2028 йилларга мўлжалланган модернизация режасига кўра оқова сув қабул кириш камерасига ҳаво тозалаш ускунасини ўрнатиш ҳам режалаштирилган бўлиб, бу иншоотдан чиқаётган бадбўй ҳидларни камайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Иншоот фаолиятида айрим муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда. Хусусан, канализация тизимига ишлаб чиқариш корхоналари турли кимёвий бўёқлар ва чиқиндилар ташланиши ускуналар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўрганиш давомида мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг