Сайёрамизда майдони Франция ҳудудига тенг «чиқиндилар ороли» ҳосил бўлган
Фото: gazeta.ru
Сайёрамизда Франция ҳудудига тенг чиқиндилар ороли ҳосил бўлган. Бу ҳақда Жак-Ив Кустонинг набираси, океан тадқиқотчиси ҳамда ҳимоячиси Филипп Кусто ва унинг рафиқаси Ашлана Брок ўз кузатишлари асосида айтиб ўтди.
Таъкидланишича, сайёрада уммон оқимларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли шаклланган бешта йирик «чиқиндилар ороли» шундай йирик ороллар мавжуд.
“Бу жойларда тўпланадиган пластик идишлар бутун дунёдан оқиб келади. Тинч океанида жойлашган ушбу энг катта «ороли» АҚШнинг Техас штати ҳудудидан катта, Францияники билан тенг”, — дейди Ашлана Брок.
Бундай оролларнинг аксарияти дарёлардан океанга оқиб келадиган пластмасса идишлардан ташкил топган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг