Сайёр қабулда муаммолар ҳал бўляптими?!
Фото: Ҳакимжон Йўлдошев (“Халқ сўзи”).
“Халқ сўзи ONLINE”. Раҳим Шерқулов/Тошкент. Айни пайтда пойтахтимиздаги ИИВ Маданият саройида Адлия, ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг сайёр қабули бўлмоқда.
Унда муаммолари ечимидан умидвор бўлиб келган юзлаб фуқаролар масалалари тегишлилиги бўйича кўриб чиқиляпти.
Яшнободлик Рая Ибрагимова ҳам муаммосини ҳал қилиш учун келган фуқаролардан бири.
— Ёшим 78 да. Соғлиғим туфайли тўшакка михланиб қолдим. Кўзим яхши кўрмайди. Бир неча марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим. Улардан самара бўлмагач, бугун Бош прокурор қабулига кирдим. Масалам ижобий ечим топди, менга ордер бериладиган бўлди. Бундай сайёр қабулни ташкил этганларга миннатдорлик билдираман. Қолаверса, Яшнобод тумани прокуратураси ҳам муаммо ечимида кўмаклашди. Барчадан мамнунман!
Сайёр қабул давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг