Сайёр хизматга дуо олгани бораман

14:45 15 Июнь 2020 Жамият
419 0

Сарлавҳасини ўқиб ҳайрон бўлманг, бу баландпарвоз ёки қолиб фикрлар эмас. Ҳаммаси ҳақиқат! Бир йил аввал ҳам шу сўзларни эшитганимда мен ҳам худди сиздек фикрлашни бошлардим.Бироқ вақт қисқа муддатларда олий ҳакамлигини қилди. Соҳанинг ичига кириб борганим сайин ишим ва касбимга нисбатан қарашларим теранлашиб бораверди. Ҳозир Давлат хизматлари марказлари томонидан уюштириладиган мобил хизматларда бажонидил иштирок этишга, «прогул» қилмасликка ҳаракат қиламан. Биласизми,нега?

Бунга кўп бўлмади. Одатий иш кунларимнинг бирида марказимизга нафақадаги ота-онасининг пенсия ҳақидаги маълумотномасини олгани бир фарзанд келди. Биласиз, бу каби ҳужжатлар фақат фуқаронинг бевосита ўзининг мурожаатига асосан берилади. Лекин аҳоли билан ҳар куни, ҳар дақиқада ҳамсуҳбат бўлганингиздан кейин салкам психолог бўлиб қоларкансиз. Сездим.Фарзанднинг алдамаётгани, бирон бир хайрли иш учун шу ҳужжат зарурлиги самимий юзидан сезилиб турарди. Русларда “Доверяй, но проверяй”,деган нақл бор. Амал қилдим. Ишдан сўнг шу маълумотнома манзили бўйича Бағдод туманининг Муқимий маҳалла фуқаролари йиғинидаги Бекобод қишлоғида яшовчи ногиронлиги бор 80 ёшли Назиржон ота Очилов хонадонига учдим.

Кечки субҳидамда сўриток устида мени кутиб олган Назиржон ота одатий дуодан сўнг туриб кутиб олмаганидан хижолат чекди. Вазиятни билгач, шу бир парча қоғоз бўлмаса ануви кредит тушмагурнибермасакан-да, ўзим борай десам оёқ чатоқ, бўйсунмай қўйганда, деди. Ўғлим жуда меҳрибон, эси бор чиқди. Шунга пандемия шароитида, ёзнинг жазирама кунларида қийналасиз,кредитга бўлсаям уйимни совитадиган олиб бераман деяпти...

Аллақачон тақдирнинг ҳукмига ўзини топширган Назиржон ота билан суҳбатлашиб ишдаги чарчоқлар ёзилди. Кредит учун зарур нафақа маълумотини топшириб ўтган кетгандан, бола чақадан гаплашдик,кундалик ишлардан гурунг қилдик.

Кетар чоғимда нуроний ота дуога қўл очаркан,бу айтган сўзлари бир умр қалбимга, хотирамга муҳрланиб қолди:

Ўғлим,қандай иш қилсанг ўзимга қачондир қайтади,деб қилгин.Шунда доим огоҳ ва сергак юрасан! Ғишт қўйган ғишт олади. Ҳеч бир замонда деворга ғишт қўйиб,кесак олишмаган. Шунинг учун бугунгидек савоб ишларинг қачондир ортиғи билан ўзингга қайтарилишига ишон. Мана мен кафил! Томчида денгиз намоён. Сенга қараб раҳбариятинг, юқоридагиларинг қандай ишлашига баҳо бергандекман. Илоҳим, шу ишингдан улар ва сен барака, унум топ!Кексайганингда фарзандларинг ардоғида бўл.

Ташқари эшикка юзланарканман,қушдек енгил тортдим. Тонгда хайрлашган бўлсак-да. отамни, онамни соғиниб кетдим. Ўшандан буён сайёр хизматлар учун «прогул» қилмайдиган бўлдим.

Давлат хизматчисидан

Элёржон Аъзамов ёзиб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер