“Сайлов кунини оилавий интиқ бўлиб кутяпмиз”

16:31 20 Октябр 2021 Жамият
479 0

Мустақилликнинг дастлабки йилларида у ёки бу сабаб билан, тақдир шамоллари ҳукмида Ўзбекистонга кўчиб келган ва шу ерда умргузаронлик қилаётган ҳамюртларимиз оз эмас. Ҳалима Раҳимова ана шуларнинг бири.

-Тинч-осойишта яшаш мақсадида Ўзбекистонга оилавий кўчиб келганмиз,- дейди Қоровулбозор туманида яшовчи Ҳ. Раҳимова. - Шукр, юртимизнинг ўзига тинч, рўзғори бут оилалариданмиз. Аммо кўнглимизда бир кемтиклик бор эди. 2020 йилга қадар фуқаролиги йўқ шахслар қаторида турардик. Шу туфайли сайловларда қатнаша олмасдик. Бу муҳим сиёсий тадбир чоғида овоз бергани сайлов участкалари сари ошиққан маҳалладошларимни кўриб, “Бизга ҳам худди шундай кунлар насиб этармикан”, деб ўйлардим, ишонинг.

Яхши ниятнинг ўзи ярим давлат. Ҳалима опа ва оиласининг орзуси ушаладиган бўлди. Бундан бир йил муқаддам, аниқроғи, 2020 йилнинг май ойида уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилди.

-Сайлов кунини оилавий интиқ бўлиб кутяпмиз, - дейди Ҳалима опа.- Ахир бу кунни оз эмас, салкам ўттиз йил кутдик. Якшанба куни сайлов участкамизга бориб, энг муносиб номзод учун овоз берамиз.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер