Саида Мирзиёева турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар билан кўришди

14:09 07 Март 2024 Жамият
566 0

Фото: t.me/SShMirziyoyeva

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, ўзи юксак марраларни эгаллабгина қолмай, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган ажойиб аёллар билан кўришдик.

Учрашув давомида тажрибамиз, ютуқларимиз, мотивация ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашдик. Шунингдек, маданий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда тез-тез учраётган, ҳали ҳам ечимини топмаган муаммоларни кўриб чиқдик.

Юртимизда ана шундай самимий, меҳрибон, матонатли, қатъиятли хотин-қизлар кўплигидан хурсандман. Улар ўзларини тўлақонли намоён этиб, мақсадлари йўлида дадил қадам қўймоқдалар. Муаммоларни кўтаришдан чўчимайдиган, уларни ҳал этишга интилиб, бугунимиз ва келажагимизни ўзгартиришга ҳисса қўшаётган ҳар бир опа-синглимизга миннатдорлик билдираман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер