Саида Мирзиёева Серджио Гор билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Гор билан учрашув ўтказди.
Музокаралар Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтди. Мирзиёеванинг таъкидлашича, учрашув илиқ ва конструктив руҳда кечган.
Учрашувда, шунингдек, Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам иштирок этган.
Хабар қилинишича, яқин кунларда Вашингтон шаҳрида навбатдаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилишни давом эттиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг