Саида Мирзиёева Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумида нутқ сўзлади

16:39 16 Февраль 2020 Жамият
2466 0

Фото: twitter.com

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 16-17 февраль кунлари Дубайда ўтаётган Бутунжаҳон аёллар форумида нутқ сўзлади.

“Бутунжаҳон аёллар форуми аёллар манфаати учун етакчи ғояларни сафарбар этиб, кўп ишларни амалга оширди. Ўзбекистон бу борада ҳамфикр ва янги ҳамкорлик учун очиқ.

Аёл ҳуқуқларини таъминламай туриб, инсон ҳуқуқларини таъминлаб бўлмайди.

Биз бир-биримиздан ўрганишимиз, бир-биримизга куч беришимиз ва илҳом беришимиз, жамиятимиздаги аёлларнинг инсоният цивилизацияси ривожига ўз ҳиссаларини қўшишлари учун уларнинг ролини кучайтиришни ўрганиш учун келганмиз. Ўйлайманки, ўзбекистонлик аёлларнинг дунёга айтадиган гаплари бор, улар инсониятнинг иқтисодий ва маданий ривожланишига салмоқли ҳисса қўша оладилар”, — деди Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер