Сабзавот етиштиришнинг янги босқичи
Пахтаобод туманида сабзавот етиштиришнинг янги босқичига қадам қўйилмоқда. Бунинг учун “Дўстлик” массивида "Mega Ziroat" масъулияти чекланган жамияти томонидан гидропоника усулидаги иссиқхона қурилиши бошлаб юборилди.
- Гидропоника усулининг афзаллик жиҳатлари шундаки, натижада ҳосилдорлик ортиб, ўсимликларнинг касалликка чалиниш ҳолатлари камаяди,-дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулғани Сатторов. - Кам ҳаражат ва ҳаракат талаб қилувчи ушбу услуб натижасида етиштирилган сабзавот маҳсулотлари ўзининг экспортбоплиги билан аҳамиятлидир.
101,8 миллиард сўмлик лойиҳа асосида бунёд бўлаётган иссиқхонада Туркия ва Испания давлатларидан келтирилган бошқарув дастгоҳларидан фойдаланилади. 100 нафар ишчиларнинг самарали меҳнатлари туфайли бир йилда 1,5 миллион долларлик сабзавот етиштириш режалаштирилган. Айни дамларда олиб борилаётган қурилиш ишларининг ўзига 120 нафар ёшлар жалб этилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг