“Ростсельмаш” институтга қишлоқ хўжалиги техникаларини тақдим этади
Фото: "Халқ сўзи"
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига Россия Федерациясининг “Ростсельмаш” компаниялар гуруҳининг “Ростсельмаш” заводи мутасаддилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Унинг доирасида иштирокчилар олий ўқув юрти фаолияти ва ўқув базаси билан яқиндан танишиш баробарида, ўзаро ҳамкорлик қирралари муҳокама этишди. Сўнгра “Ростсельмаш” компаниялар гуруҳи ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Натижада институти профессор-ўқитувчиларининг “Ростсельмаш” академиясида тажриба ошириш, замонавий ўқув хонаси ташкил этиш ҳамда ўқув базасига ғалла ўриш комбайни, трактор ва бошқа янги қишлоқ хўжалик техникалари ва уларнинг макетларини беришга келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг