Россияники эканлиги тахмин қилинган «бомба» НАТОнинг «уйқусини қочирди»

10:31 13 Сентябр 2024 Дунё
577 0

Норвегиядаги НАТО ҳарбий базаси яқинида Россиядан 20 минг тонна аммиакли селитра олиб кетаётган Малта байроғи остидаги юк кемаси аниқланди. Бу ҳақда «Newsweek» ёзмоқда.

Маълум бўлишича, «Ruby» деб номланган кема хавфли юкни 22 август куни олиб, Канар ороллари томон йўл олган. Шунга қарамасдан, у 3 сентябрь куни Норвегиянинг Тромсо шаҳрида бўрон пайтида шикастланганидан кейин таъмирлаш учун тўхтаган.

Тромсо ҳукумати аммиакли селитранинг портловчи хусусияти туфайли яқин атрофдаги аҳоли хавфсизлигидан хавотирда. «Ruby» 2020 йилда Байрутда портлаган ва оммавий қирғинга сабаб бўлганидан етти баробар кўп аммиакли селитрани олиб юрган. Норвегия полицияси кемага портни тарк этишни талаб қилган, чунки гавжум ҳудудда таъмирлаш ишлари жуда хавфли деб топилган.

4 сентябрь куни Тромсодан чиқиб кетгач, «Ruby» Норвегия ҳарбий базаси жойлашган Андес ҳудуди яқинида кузатилган. Норвегия ва НАТО мудофаасида муҳим рол ўйнайдиган базага кеманинг яқинлиги ҳақида хавотирлар бор. Айни пайтда, кема таъмирлаш учун Литвага боришга рухсат сўраган.

Литва ҳукумати «Ruby»нинг Клайпеда портига кириш илтимосини рад этди. Расмийлар шикастланган кема ва унинг портловчи юки юзага келиши мумкин бўлган хавфдан хавотир билдирди.

Украинада давом этаётган можаро туфайли Россия ва НАТО ўртасидаги кескинлик юқорилигича сақланмоқда. Норвегия мудофаа вазири Андойя ҳарбий базасининг миллий хавфсизлик ва НАТО мудофааси учун стратегик аҳамиятидан келиб чиқиб, де-факто Россияникилиги тахмин қилинган кеманинг мамлакат ҳудудига сузиб келишини хушламаслигини билдирган.

Аввалроқ, Ўзбекистон 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Миср ва Анголани таслим этгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер