Россияда Telegramʼни блоклаш даражаси 80 фоизга етди
Россиядан Telegram доменларига юборилаётган муваффақиятсиз сўровлар улуши ўртача қарийб 80 фоизга етди, айрим федерал округларда эса бу кўрсаткич 90 фоизга яқинлашди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри Merilo сервиси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, дам олиш кунларидан бошлаб мессенжернинг ишлаш тезлиги сезиларли даражада пасайган. Фото ва видеоларни юклашда узилишлар кузатилмоқда, матнли хабарлар эса кечикиш билан юборилмоқда.
Муваффақиятсиз сўровлар улуши ҳудудларга қараб фарқ қилмоқда. Экспертлар буни трафикни филтрлаш учун мўлжалланган ускуналарни созлаш хусусиятлари билан изоҳламоқдалар.
Аввалроқ, апрель ойи бошида Россияда Telegramʼни бутунлай блоклаш режалаштирилаётгани маълум бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг