Россияда қаровсиз қолган икки нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

10:49 27 Февраль 2025 Жамият
4930 0

Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган 2 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, болаларнинг бири ота-онасининг ишончномаси асосида Россияга кетган. Иккинчиси эса 2023 йилдан бери меҳнат миграциясида, 9-синф ўқувчиси бўлганидаёқ опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юрган.

Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейд давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.

Улар кеча, 26 февраль куни Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер