Россияда қаровсиз қолган 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

19:03 14 Февраль 2025 Жамият
365 0

Фото: Дунё

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 4 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Бу вақтда вояга етмаган тўрт нафар ўзбекистонлик бола яқин танишлари билан қолган.

Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларнинг манзилини аниқлаб, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер