Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир этди
Фото: Ленинград прокуратураси
Ўзбекистонлик 31 ёшли фуқаро бошқарувидаги юк машинаси Ленинграддаги Скандинавия номли трассада икки нафар вояга етмаган ўсмир қизларнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир этди.
Маҳаллий прокуратура хабарига кўра, Ford MAX русумли юк машинаси 11та велосипед ва битта кузатувчи билан кетаётган велоспортчилар гуруҳини бориб урган. Натижада икки нафар 14 ва 15 ёшли қизлар вафот этган, уларнинг 10 нафари жароҳатланган.
Манбаларга кўра, ўзбек ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши ушбу ЙТҲга сабаб бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг