Россияда коронавирус аниқланганларнинг 900 дан ортиғи ҳарбий эканлиги маълум бўлди
900 дан ортиқ россиялик ҳарбийлар коронавирус юқтирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Россия Қуролли Кучлари ҳарбийлари коронавирусни аниқлаш учун топширган тести натижасида 901 аскар вирус юқтиргани маълум бўлган. Бундан ташқари, 254 фуқаролик ходимларида ҳам COVID-19 аниқланган.
Шунингдек, олий ҳарбий ўқув юртларида коронавирус билан касалланган ҳарбий хизматчилар, шу жумладан курсантлар ва талабалар сони 963 кишига кўпайди. Агентлик маълумотларига кўра, 271 ўқитувчи ва ўқув юртидаги ўқувчилар тест синовларининг натижалари ижобий чиққан.
26 апрель арафасида 874 рус қўшинига коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Бундан ташқари, Россия қуролли кучларида ишлайдиган 245 фуқаро шахсий таркибда ушбу вирусни юқтирган. Мудофаа вазири Сергей Шойгу Мудофаа вазирлигининг ўқув муассасаларида ўқув йилини муддатидан олдин якунлашни буюрди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг