Россияда хай-тек услубида қурилган масжид очилди
Набережни Челнида хай-тек услубида қурилган, юқори технологик меъморий кўринишга эга бўлган "Чали Яр" номли масжид очилди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига таяниб Спутник хабар қилди.
Масжиднинг очилиш маросимида Татаристон муфтийси Комил Самигуллин қатнашди ва у ерда илк намоз адо этилди.
Қайд этилишича, "Чали Яр” масжиди жисмоний нуқсонларга эга бўлган инсонлар учун ҳам мослаштирилган. Масжиднинг умумий майдони 450 квадрат метрни ташкил қилади, бир нечта ўқув хоналари ва тадбирларни ўтказиш учун алоҳида зални ўз ичига олади.
Масжид биноси 200 кишига мўлжалланган. У Россияда замонавий услубда қурилган ибодатхоналаридан бири ҳисобланади.
Объект ноодатий меъморий кўриниши билан ажралиб туради — бинонинг фасади ва ички қисмини безашда услубга мос элементлар мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг