Россиянинг юқори мартабали қўмондонларидан бири ишдан олинди
Фото: AFP
Россиянинг юқори мартабали қўмондонларидан бири генерал-полковник Геннадий Анашкин Украина шарқидаги айрим ҳудудлардаги уруш жараёнлари ҳақида ёлғон хабарлар тарқатгани учун лавозимидан четлатилган.
Бу ҳақда ҳарбий блогерлар ва рус оммавий ахборот воситалари хабарлар тарқатмоқда, Манбаларга кўра, жанубий кучлар гуруҳи қўмондони бўлган Анашкин Россиянинг Донецк шарқидаги Сиверск аҳоли пунктидаги жараён ҳақида нотўғри маълумот тарқатган.
Ҳозирча ушбу маълумот Россия расмийлари томонидан тасдиқлангани йўқ. Маълумотларда айтилишича, бир нечта қўмондонларнинг фронтдаги вазият ҳақида ёлғон хабарлари Россия бўлинмалари орасида катта йўқотишларга олиб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг