Россия ядро торпедосини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда — АҚШ   

23:53 10 Ноябрь 2022 Дунё
1977 0

Фото: РИА «Новости»

Америка Қўшма Штатлари Россия ядро торпедосини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатди.

«Қўшма Штатлар сўнгги ҳафталарда Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг янги ядровий торпеданинг эҳтимолий синовига тайёрланаётганини кузатмоқда», дейилади телеканал хабарида.

Телеканал маълумотларига кўра, кемалар орасида «Посейдон» «Белгород» сувости торпедаси ташувчиси кўрилган. Вашингтонга кўра, техник қийинчиликлар туфайли синовларни ўтказиб бўлмади. Шу билан бирга, АҚШ президенти маъмурияти эҳтимолий синов вақтида ядровий қурилма портлатилган, деб ўйламайди.

Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтон яқин ўтмишда ядро қуролидан фойдаланиш хавфини камайтириш учун Москва билан боғланганини айтган эди.

Бунгача «The Wall Street Journal» нашри Жейк Салливан бир неча ой давомида Россия президентининг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан ядро қуролидан фойдаланиш ёки Украина можаросининг кенгайишига йўл қўймаслик учун яширин музокаралар олиб борганини ёзган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер