Россия ва қўшни давлатларга «Тошкент» автовокзали орқали ташкил этилаётган автобус рейсларида ишончли хизмат кўрсатилиши кафолатланади
Фото: Архив сурат
Транспорт вазирлиги томонидан қуйидаги халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди:
Жорий йил 18 июлдан бошлаб Тошкент-Москва йўналишида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, чипта нархи – 1 млн сўм;
Тошкент-Қозон йўналиши, ҳар сешанба ва жума кунлари, йўналиш нархи - 800 минг сўм;
бугундан эътиборан Тошкент–Санкт-Петербург йўналиши ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунларида, чипта нархи - 1 млн 250 минг сўм.
Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг “Yutong” русумли автобусларида амалга оширилади. Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобусга 3 нафардан ҳайдовчи бириктирилган.
Йўналишларга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Қатнов давомида ҳар тўрт соатда ҳайдовчилар алмашади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг