Россия ва Ўзбекистон: бугундан авиарейслар сони оширилди
Бугундан эътиборан Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига доимий авиақатновлар сони икки тарафлама асосда кўпайтирилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар йўлга қўйилади:
Москва — Тошкент (ҳафтасига 4 тагача рейс);
Москва — Бухоро (ҳафтасига 2 та рейс);
Москва — Самарқанд (ҳафтасига 2 та рейс);
Москва — Урганч (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва — Наманган (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва — Фарғона (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва — Андижон (ҳафтасига 1 та рейс);
Москва — Термиз (ҳафтасига 1 та рейс).
Ушбу йўналишлар бўйича парвозлардан олдин чет давлатлар фуқаролари бўлган йўловчиларга коронавирусдан ҳимояланиш учун эмланиш тавсия қилинган.
Шунингдек, яқинда меҳнат мигрантлари учун Ўзбекистондан Россияга поездлар ташкиллаштириш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг