Россия ҳукуматининг хавфсизлик ва мудофаа тизими раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди
Фото: РИА «Новости»
Россия президенти Владимир Путиннинг қасамёдидан кейин ҳукуматда ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, кеча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида қатор ўзгаришлар рўй берди. Путин Мудофаа вазирлигини Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Андрей Белоусов бошқаришини таклиф қилган.
Белоусов фаолиятининг бошидан буён иқтисодиёт олийгоҳларида ўқиб, шу соҳанинг турли вазифаларида меҳнат қилган. Жумладан, 2000-2006 йилларда Макроиқтисодий таҳлил ва қисқа муддатли прогнозлаш маркази бош директори. 2006-2008 йилларда Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири ўринбосари, Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари. 2008-2012 йилларда ҳукуматда Иқтисодиёт ва молия департаменти директори. 2012-2013 йилларда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири. 2013 йилдан 2020 йилгача президент ёрдамчиси. 2020 йил 21 январда у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Мудофаа вазири бўлиб ишлаган Сергей Шойгу эса Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланди. Шунингдек, у Ҳарбий-саноат комиссиясида ўринбосар бўлиб, Ҳарбий-техник таъминот бўйича федерал хизмат фаолиятини назорат қилади.
Хавфсизлик кенгашидан кетган Николай Патрушевнинг янги иш жойини Кремль кейинроқ эълон қилишга ваъда берган. Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ўз лавозимида ишлашда давом этади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи разведка хизмати, Федераль хавфсизлик хизмати ва Россия Миллий гвардияси раҳбарлари агар Россия парламентининг юқори палатаси — Россия Федерацияси Федерал Йиғилиши маъқулласа, ўз лавозимларини сақлаб қоладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг