Россия ҳам чигиртка балосига дуч келди

22:34 29 Май 2020 Дунё
1505 0

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ставропол ўлкаси, Доғистон ва Олтой тоғлари этакларида чигирткалар босқини кузатилаётганини маълум қилди. Ҳосил қўлдан бой берилмаслиги учун 33 ҳудудда кимёвий дорилаш бошланган.

Вазирлик чигирткалар 2,5 минг км 2 майдонни эгаллаб олганини тахмин қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, баҳорнинг одатдагидан иссиқроқ ўтгани чигирткалар босқинига шароит яратган бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Ҳиндистонда охирги 27 йилдаги энг йирик чигиртка босқини кузатилгани айтилган эди. Чигирткалар бир қатор штатлар далаларида сабзавот ва пахтага, шунингдек, дарахтларга зарар берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер