Россия Федерациясига киришга тақиқ қандай қўйилади?

13:31 07 Март 2020 Жамият
2045 0

Фото: www.google.com

Россия Федерациясига киришга тақиқ – бу хорижий фуқарога мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилмаганлигини англатувчи ФМС (Федерал миграцион хизмат) маълумотлар базасидаги белги.

Тақиқ чет эл фуқароси Россияда бўлган пайтида унинг қонунчилигини бир неча бор бузгани ёки миграция соҳасида содир этган ҳуқуқбузарликларига жавоб чораси сифатида қўлланилади.

Тақиқ қонунбузарликнинг даражасига қараб бир неча ойдан 10 йилгача бўлиши мумкин. Россияга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор қатъий ҳисобланмайди, қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.

Бир неча сабабларга кўра тақиқ қўйилиши мумкин. Шу билан бирга, чет эл фуқароси унинг Россияга киришига рухсат берилгани ёки тақиқ қўйилгани ҳақида билмаслиги мумкин, чунки ФМС органлари чет эл фуқаросини тақиқлангани тўғрисида хабардор қилмайди.

Фуқаролар кўп ҳолларда Россия Федерацияси чегарасига киришда ёки чегарадан чиқишда тақиқ мавжудлигини билиб қолишади.

Чегарада киришга тақиқи мавжудлиги аниқланган фуқаро уйга қайтишга мажбур, бу ҳолда ҳеч нарса ўзгартирилмайди.

Чегарада режани ўзгартириб, уйга қайтишга тўғри келмаслик учун Россияга киришга тақиқ бор ёки йўқлиги олдиндан текшириб кўриш мақсадга мувофиқ.

Россия Федерациясига кириш тақиқини қандай текшириш ва тақиқ бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида кейинги постларимизда батафсил маълумотлар бериб борамиз, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер