Россия аҳолисининг 1 фоизи коронавирус билан касалланди

12:01 24 Октябр 2020 Дунё
755 0

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Охирги бир суткада мамлакатнинг 85 та ҳудудида 17 340 та янги ҳолат қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Россияда пандемия бошидан буён 1,48 миллион киши коронавирус билан касалланган. Шундан 1,12 миллион нафари соғайган. Пандемия бошлангандан бери мамлакатдан ушбу вирус оқибатида 25 525 бемор вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер