Роналдунинг канали YouTube'да рекорд «урди»
«Ал-Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду YouTube платформасида ўз каналини очди. Канал очилганидан 90 дақиқа ўтиб, бир миллион обуначи йиғди. Бу видеохостинг рекорди ҳисобланади.
Бундай қисқа вақт ичида бир миллион таъқибчи йиғган футболчини YouTube ҳам табриклади.
Ушбу хабар ёзилаётган вақт (22 август, соат 03:16)да канал обуначилари сони 8,18 миллионни ташкил этаётганди. Бу рақамлар жуда тез ўзгармоқда...
Айтиш жоиз, ижтимоий тармоқларда анча фаол бўлган спортчи айни вақтда Instagram платформасида ҳам обуначилар сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Роналдуни ҳозирда Instagram'да 636 миллион обуначи таъқиб қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг