Роналду Саудия Арабистонини тарк этди
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ал-Наср“ клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ар-Риёд шаҳрини тарк этди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.
“Криштиану Роналду шахсий самолётида, оиласи билан бирга Саудияни тарк этди. У айни вақтда Мадрид шаҳридаги уйида бўлиб турибди“, — дейилади манба хабарида.
Роналдунинг бундай қилишга Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб бўлган. Эрон Саудия Арабистонига зарба бера бошлагач, футболчи шундай қарорга келган.
Маълумот учун, олдинроқ Осиё Футбол Конфедерацияси Осиё Элита чемпионлар лигаси ва Осиё чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг ғарбий минтақадаги ўйинларини номаълум муддатга қолдирган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг