Республикамизда 1115 корхона ва ташкилотлар давлат улушлари тўлиқ сотилади(Инфографика)
Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йилнинг 11 декабрда бўлиб ўтган йиғилиш ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат улушига эга 3 мингга яқин корхонани инвентаризация қилиш зарурлигини, хусусий сектор ва рақобат ривожланиб бораётган соҳаларда давлатнинг иштирокини кескин камайтириш борасида аниқ вазифалар белгилаб беришган эди. Ушбу вазифалар доирасида Бош вазир ва унинг ўринбосарлари бошчилигида 8 та ишчи гуруҳи тузилиб, 2965 та давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти танқидий ўрганилди ва бу борада таклифлар шакллантирилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ташкил этилган давра суҳбатида айтиб ўтилди. Жумладан, агентлик томонидан давлат активларини самарали бошқариш, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин камайтириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ва умумхалқ муҳокамасига қўйилган.
Ушбу ҳужжатлар билан 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилмоқда. Иқтисодиётдаги давлат иштирокининг аниқ мезонлари белгиланмоқда. Натижада мамлакат тарихидаги йирик хусусийлаштириш дастури тасдиқланиши кутилмоқда. Негаки, унга кўра, 1115 та давлат улушлари хусусий секторга сотилиши режалаштирилган.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг