Республикада чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавза рўйхатга олинган

11:36 08 Июнь 2023 Жамият
726 0

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Элёр Аҳмадалиев чўмилиш ҳавзаларида чўкиш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Республика бўйлаб чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўп кузатилаётган жойларда чўмилиш мавсумида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларидан иборат 88 та кузатув ва назорат пости ташкил этилди.

Дарё, канал, ариқ, сой ва бошқалар устидан ўтган коммуникaсия қувурлари устига икки тарафлама 1000 дан ортиқ тўсиқ ўрнатилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар асосан инсонларнинг чўмилиш қоидаларига риоя этмаслиги, фуқароларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда сувда чўмилиши, ота-оналарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизлиги сабабли содир бўлмоқда.

Энг, ачинарлиси, жабрланганлар ва чўкиб кетганларнинг асосий қисмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер